Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, "аждарлар" посбони Умид Эргашев SPORTS.uz сайти учун интервью берди.

"Жуда қийин учрашув бўлди. Бундай атмосферада ўйнаш жуда ёқимли. Ғалаба қозониш учун келгандик, лекин баъзи вазиятларда омад биздан юз ўгирди. Мураббийимиз бизга тўпни назорат қилиш ва рақибни тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетмаслигини олдини олишни таъкидлаганди. Биз буни уддаладик. Менимча, ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ғалабага ҳақли эдик.

Ўйин якунлангандан кейин бизни олқишлаган наманганлик мухлисларга ҳам катта раҳмат. Мухлислик борасида Наманган топ!", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар