"Насаф" дарвозабони "Нефтчи"да!
Аввалроқ, "Насаф" билан шартномаси якунланган дарвозабон Машҳур Муҳаммаджонов фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.
Машҳур бугун "Қўқон-1912"га қарши назорат ўйинда "Нефтчи" сафида майдонга тушди. Айни дамда посбон фарғоналиклар кўригида бўлиб турибди. Агар дарвозабон жамоа раҳбариятига маъқул келса, у билан шартнома имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммаджонов ўтган мавсум 7та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар