"Насаф" ҳимоячиси Туркиянинг "Ризеспор" клубида тиббий кўрикдан ўтди
Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг "Насаф" клуби ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов Туркия чемпионатига кўчиб ўтди. Бу ҳақда Эртан Сузгун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Алиқулов "Ризеспор" клубида тиббий кўрикдан ўтган. 24 ёши мудофаа вакили турк клуби билан 3 йиллик шартномага имзо қўйган.
Маълумот учун, Алиқулов "Ризеспор"да легионер эмас, маҳаллий футболчи мақомида бўлади.
Фикрлар