“Насаф” жамоасининг логотипи ўзгарди! (фото)
"Насаф" жамоасининг логотипи ўзгарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Янгиланган логотипда ҳумо қуши акс этган. Ҳумо рамзи жамоа учун бегона эмас. Қарши клуби ҳумо тимсоли билан ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Жамоанинг рамзи ўзгаргани билан “аждарлар” номи мухлислар учун сақланиб қолинади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Рўзиқул Бердиев шогирдлари Ўзбекистон кубоги доирасида ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади.
Фикрлар