
"Насаф" легионери терма жамоадан чақирув олди
Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Алиев Тожикистон терма жамоасидан чақирув олди.
Тожикистон терма жамоаси 27 март куни Осиё кубоги-2019 саралаш босқичи доирасида Филиппин терма жамоаси меҳмони бўлади.
Терма жамоаси устози Ҳаким Фузайлов “Насаф”нинг 21 ёшли легионер футболчисини мазкур ўйин учун терма жамоага чақирди.
Фикрлар