“Насаф” мураббийи расмий таклиф билан Польшага йўл олди

BEPUL PROPAN

“Насаф” ПФК дарвозабонлар мураббийи, расмий таклиф билан Польша Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббий Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган “GOALKEEPER” номли дарвозабонлар мактабининг президенти, жаноб Сергей Шиповскийнинг таклифига кўра, 1 июль куни бўладиган ёш дарвозабонлар ўқув - йиғинида иштирок этади.

Йиғинда Европа, Россия, Украина, Белоруссия ва Америкадан ташриф буюрган юзга яқин ёш дарвозабонлар қатнашади. Денис Иванков йиғинда мураббий-йўриқчи (мураббий-инструктор) сифатида иштирок этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию