"Насаф" ОФК кубоги гуруҳ босқичида қайси жамоалар билан ўйнайди? (Тақвим)

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Қатарнинг "Ал-Гарафа" клубини ОЧЛ саралашининг плей-офф баҳсида 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ босқичига йўл олди. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ғалаба эвазига нафақат ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олди, балки ўтган мавсум Суперлигада кумуш медалини қўлга киритган "Насаф" клубининг ОФК кубогида иштирок этишига ҳам сабабчи бўлди.

Шундай қилиб, "Насаф" ОФК кубогининг янги мавсумида "F" гуруҳида ўйнайди. Ушбу "квартет"да "Насаф" (Ўзбекистон), "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Олой" (Қирғизистон) жамоалари жойлашди.

Гуруҳ ўйинлари 14-20 май кунлари марказлаштирилган ҳолда Тожикистонда ўтказилади. Қуйида тақвим билан танишасиз.

ОФК кубоги, "F" гуруҳи.

"Насаф" (Ўзбекистон)

"Олтин Аср» (Туркманистон)

"Хўжанд" (Тожикистон)

"Олой" (Қирғизистон).

1-тур, 14 май

"Насаф" - "Олой"

"Олтин Аср" - "Хўжанд"

2-тур, 17 май

"Олой" - "Олтин Аср"

"Хўжанд" - "Насаф"

3-тур, 20 май

"Насаф" - "Олтин Аср"

"Хўжанд" - "Олой".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!