"Насаф" ўртоқлик ўйинида биринчи лига жамоасини аяб ўтирмади

Бугун "аждарлар" ФИФА кунлари сабабли юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, биринчи лига пешқадами Сурхондарёнинг "Қизириқ" жамоаси билан беллашди. Назорат учрашувида "Насаф" йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қаршиликлар эртага Ғузорда "Шўртан"га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув 17:30 да бошланади.

05.09.2024. Қарши. «Насаф» ўқув-машғулот базаси

Назорат учрашуви. "Насаф" - "Қизириқ" - 7:0

Голлар: С. Чолович 8ʼ (1:0), Ж. Жигаури 17ʼ (2:0), А. Аҳроров 26ʼ (3:0), В. Да Силва 28ʼ (4:0), А. Аҳроров 33ʼ (5:0), Ж. Жигаури 53ʼ (6:0), Д. Нарзуллаев 77ʼ (7:0).

"Насаф": Умиджон Эргашев, Дилшод Комилов, Муроджон Раҳматов, Зафармурод Абдираҳматов, Стефан Чолович, Виктор Да Силва, Игор Голбан, Сардорбек Баҳромов, Баҳодир Ҳалилов, Жамбули Жигаури, Азизжон Аҳроров.

Захирадан майдонга тушганлар: Адхам Мусулмонов, Беҳруз Ҳайдаров, Шаҳзод Акрамов, Дониёр Нарзуллаев.

"Насаф" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!