"Насаф" ўртоқлик ўйинларида иштирок этади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб, ўртоқлик учрашувларида қатнашади.

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари сабабли Суперлигада қисқа танаффус юзага келди. Қаршиликлар ўйин амалиётини сақлаб қолиш мақсадида бугун Сурхондарёнинг “Қизириқ” жамоаси билан беллашади. Учрашув "Насаф" ўқув-машғулот базасида соат 17:15 да старт олади.

“Аждарлар” эртага Ғузорда “Шўртан”га қарши назорат учрашувида майдонга тушади. Иккинчи назорат беллашуви 17:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!