"Насаф" ва "Металлург" хорижда ўйнаётган легионер футболчимизга қизиқиб қолди

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Қаршининг "Насаф" ва Бекободнинг "Металлург" клублари айни дамда фаолиятини Малайзияда давом эттираётган ҳамюртимиз - Сирожиддин Қўзиев билан қизиқиб қолган.

i32jrij23r

"Кучинг Сити" аъзоси саналган ҳужумкор ярим ҳимоячи мухлисларга "Нефтчи", "Машал" ва "Насаф"даги ўйинлари билан яхши таниш. Эслатиб ўтамиз, Суперлига клублари учун ёзги трансфер ойнаси 5 июл санасида очилган бўлиб, шу ойнинг сўнгги кунида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!