"Насаф" ва "Сурхон" бир футболчи учун курашади!
Александр Станисавлевич фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга жуда яқин турибди.
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевга маълум бўлишича, “Қизилқум” вакили билан шахсан Рўзиқул Бердиевнинг ўзи телефонда сўзлашган. Мураббий футболчи билан трансфер борасида фикр алмашган. Бироқ “аждарлар” ҳали ярим ҳимоячи билан музокара ўтказгани йўқ.
Агар “Насаф” ишни пайсалга солишда давом этса, “Сурхон” Александрни илиб кетиши мумкин. Ҳамиджон Актамов ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Шунингдек, бошқа Суперлиганинг “катта” жамоалари ҳам Станисавлевични ўз таркибида кўришга қарши эмас. Ўтган мавсумни Навоийда ўтказган футболчининг ўзи Қаршида тўп тепишни истамоқда.
Фикрлар