“Насаф” янги футболчиларни таништирди (фото)

Бугун Қарши шаҳрида жойлашган Ёшлар марказидаги фаоллар залида “Насаф” жамоасига янги келиб қўшилган Шароф Муҳитдинов, Иван Соловьев ва Семир Смайлагичларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

N1

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бугунги тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими, Қашқадарё вилояти футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ҳамда вилоят раҳбарлари, жамоа мухлислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов “Насаф” жамоасининг вилоятда тутган ўрни ва бу жамоани янада кучайтириш учун ўз ёрдамини аямаслигини айтиб ўтди. Шундан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шароф Муҳитдинов, Иван Соловьев ва Семир Смайлагичлар мухлисларга таништирилди.

N2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!