"Насаф" янги мавсум учун расмийларни рўйхатдан ўтказди (фото)

"Насаф" клуби "MyLeague" платформаси орқали бир қатор расмийларни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказди.

Унга кўра, 2023 йилги Суперлига ва Ўзбекистон кубоги беллашувларида қуйидаги инсонлар "аждарлар" расмийлари ҳисобланади:

Алишер Юсупов (Бош директор), Рўзиқул Бердиев (бош мураббий), Сергей Кучеренко (спорт директори), Ботир Қораев (техник директор), Қобилжон Шодмонов (лицензиялаш менежери), Сардор Нуров (матбуот котиби).

Шунингдек, Илнур Сибагатуллин (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий), Аслиддин Ҳасанов (дарвозабонлар мураббийи), Ҳамза Мавлонов (массажчи), Андрей Безбородов (массажчи), Алишер Турдиқулов (катта маъмур), Фахриддин Йўлдошев (хавфсизлик бўйича офицер), Анвар Тўқаев (оператор) 2023 йилги мавсумда "Насаф" расмий шахслари сифатида фаолият олиб боради.

photo_2023-01-24_18-56-07

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
25/01/2023 10:23
Рўзиқул ака 2023 йилда "Насаф"ни яна бир поғона юқорига кўтаришига ишонамиз.