
“Насаф”га мағлуб бўлган “Ал Васл” ҳамон ўзига келолмаяпти
Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари старт олди. Қаршининг “Насаф” клубининг ОЧЛдаги рақиби – “Ал Васл” клуби ўз майдонида “Ал Наср” жамоасини қабул қилди.
Мазкур ўйинда мезбонлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Қайд этиш жоиз, ОЧЛ 2-турида Қаршида “Насаф”дан енгилган “Ал Васл” шундан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.
Жамоа шундан сўнг ўтказилган ҳар иккала беллашувда ҳам мағлуб бўлди.
БАА Про-лигаси. 18-тур
“Ал Васл” – “Ал Наср” 1:2
Голлар: Ҳасан Муҳаммад (67) – Марсело Цирино (45, 79 ҳар иккала гол пенальтидан).
Фикрлар