"Насаф"ни яна кимлар тарк этди ва уларнинг ўрни қайси футболчилар билан тўлдирилди? (Фото)
Хабарингиз бор, Дилшод Раҳматуллаев, Бобир Aбдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев, Машҳур Муҳаммаджонов, Жавоҳир Эсонқулов клуб билан шартномалари тугаганлиги ва улар ўз фаолиятларини бошқа жамоаларда давом эттиришни хоҳлаганликлари сабабли "Насаф"ни тарк этишди.
Ўтган мавсумда ижара асосида “Бухоро”да ўйнаган Илҳом Aлижонов ҳамда “Шўртан”да тўп тепган Худоёрхон Сагдуллаев билан ўзаро келишилган ҳолда ўртадаги шартнома бекор қилинди. Ўтган мавсумда жамоа таркибида ҳаракат қилган Файcал Траоре Про лига вакили “Янгиер”га ўтди.
“Насаф” клуби ўз фалсафасига содиқ қолган ҳолда бор эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратади. Жамоани тарк этганлар ўрнини ҳам имкониятдан келиб чиққан ҳолда асосан ўтган мавсумда ўринбосарлар таркибда ҳаракат қилган футболчилар билан тўлдирилди. Бундан ташқари “Шўртан” жамоасида ҳаракат қилган Шокир Йўлдошев, “Динамо”да тўп тепган Суҳроб Нуриллоев расман “Насаф” жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳада клуб матбуот хизмати хабар берди.
Суҳроб Нуриллоев
Туғилган йили: 04.01.1998
Aмплуаси: Ярим ҳимоячи
Сўнги жамоаси: «Динамо»
Шокир Йўлдошев
Туғилган йили: 30.11.1995
Aмплуаси: Ярим ҳимоячи
Сўнги жамоаси: «Шўртан»
Фикрлар