"Насаф"нинг биринчи турдаги учрашуви қаҳрамони "Хўжанд"га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди
ОФК Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида "Насаф" Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши курашга киришади. Ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" етакчиларидан Шерзод Насруллаев ҳам иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.
"Aвваламбор, барчага ассалому алайкум. Эртанги ўйин ҳақида гапирсам, барчамиз ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозониб барча мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.
Табиийки, рақиблар, асосан мезбонлар. 1-турнинг биринчи бўлимида кўплаб вазиятлар яратдик, лекин фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда биринчи голни урганимиздан сўнг, барча тинчланди ва жамоа ўз футболини намойиш этишни бошлади. 1-турда кўрсатган ўйинимиз бизнинг энг яхши ўйинимиз эмасди. Биз “Олой” билан бўлиб ўтган ўйинни таҳлил қилиб чиқдик ва футболчиларга учрашувдаги салбий ва ижобий жиҳатларни такидлаб ўтдик. Биз эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз аммо мезбонлар бунга йўл бермасликка ҳаракат қилишади. Бироқ ижобий натижага эришиш учун энг яхши ўйинимизни намойиш этишимиз керак бўлади", - деди Насруллаев.
Фикрлар