"Насаф"нинг собиқ легионери "Навбаҳор"га ўтишга жуда яқин турибди

Ўтган мавсумнинг биринчи ярмини “Насаф” клубида ўтказган сербиялик ҳимоячи Славко Лукич айни дамда “Навбаҳор” кўригида бўлиб турибди.

Берилган маълумотларга қараганда 29 ёшли футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, “лочинлар” у билан шартнома имзолашади.

Маълумот учун, Лукич “Насаф”дан кетгач фаолиятини Сербия Олий лигаси иштирокчиси ҳисобланган “Земун” клуби сафига бориб қўшилган эди. У қаршиликлар сафида Суперлигада жами 14та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" ўтган мавсум давралар оралиғида "Насаф"нинг россиялик легионери - Игорь Голбанни ўз сафига қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!