"Насаф"нинг Туркиядаги йиғини якунланди

Қаршининг "Насаф" клуби Туркиядаги йиғин машғулотларини якунлади. Сўнгги ўйинни "аждарлар" Қозоғистоннинг "Орбадаси" жамоасига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалабага еришди.

"Насаф" Анталиядаги мазкур йиғинда жами 8 та учрашув ўтказди ва мазкур баҳсларнинг 4 тасида ғалаба қозонди ва қолган 4 тасида дуранг натижа қайд этди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари 15 февраль куни ОЧЛ беллашувида қатнашиш учун Қатарга учиб кетади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию