Насима Мамирова делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшди
Ahmadbek Eshmatov
Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилмоқда.
Хабарингиз бор, 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн давлатининг Манама шаҳри ўсмирлар ўртасидаги III ёшлар Осиё ўйинлари комплекс мусобақаларига мезбонлик қилади.
Куни кеча делегациямиз ҳисобига навбатдаги медал қўшилди. Енгил атлетиканинг 2000 метрга стипл-чез югуриш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз Насима Мамирова марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Изоҳлар (0)