Навас фаолиятини Португалияда давом эттириши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби посбони Кейлор Навас янги мавсумни Португалияда бошлаши мумкин.
Record тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли коста-рикалик посбонга "Бенфика" жиддий қизиқиб қолган. Лиссабонликлар шунингдек "Барселона" дарвозабони Яспер Силлессенни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришганини ҳам айтиб ўтиш лозим. Улар якунда каталонияликлар билан голландиялик футболчининг трансфер нархи масаласида келишувга эриша олишмагач, бу борадаги музокаралар натижасиз якунланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Навасга бошқа бир португал клубидан, аниқроғи “Порту”дан қизиқишлар бўлаётгани ва у фаолиятини якунлаган Икер Касильяснинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Айтиш керакки, ўтган ёз Тибо Куртуа "Реал"га кўчиб ўтгач, Кейлор Навас жамоанинг иккинчи рақамли дарвозабонига айланиб қолди.
Фикрлар