"Навбаҳор" - "Насаф" учрашувида ғолиб номи аниқланмади

Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда томонлар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Ўйин давомида томонлар бир неча хавфли вазиятлар уюштирди. Бироқ гоҳ дарвозабонлар яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳ футболчилар ҳужумга сўнгги нуқтани қўйишда хатога йўл қўйди.

Шундай қилиб, меҳмонда 1 очкони қўлга киритган "аждарлар" ҳисобидаги очколари сонини 2 тага етказиб олди. "Лочинлар" эса 4 очко жамғарган. 

  • Суперлига
  • 3-тур

Навбаҳор

0 : 0

19/03/2021 18:30

Насаф

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+1'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Аббос Ғуломовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 88'

    Стояновичнинг қанотдан узатган тўпига шериклари ета олмади.

  • 87'

    Жарима майдони ичидаги тўпни Эргашев ушлаб олди.

  • 86'

    Абубакр-Ризо Турдиалиев ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга тушди.

  • 84'

    Меҳмонлар вакили ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 82'

    "Насаф" дарвозабони Умиджон Эргашевга нисбатан қоида бузилди.

  • 80'

    Ўйин "аждарлар"нинг кичик устунлиги остида давом этяпти.

  • 78'

    "Насаф" яна бир хавфли ҳужум ташкил этди. Бу сафар Шокир Йўлдошев жарима майдони ичидан ноаниқ зарба йўллади.

  • 78'

    Марко Станоевичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 76'

    "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Ислом Исоқжонов ўрнига Аббосжон Ғуломов майдонга тушди.

  • 74'

    Ҳошимовнинг жарима майдонига узатган тўпига Стоянович бош билан зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 73'

    Ойбек Бозоров захирага олинди. Унинг ўрнига Шокир Йўлдошев майдонга тушди.

  • 72'

    "Навбаҳор" яхши ҳужумлар сериясини амалга оширди. Соловьевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 70'

    Марко Станоевичнинг жарима майдонига узатган тўпини Юсупов ушлаб олди.

  • 69'

    Ҳозиргина майдонга тушган Хўжамбердиевнинг зарбасидан кейин тўп кўзланган манзилга бормади.

  • 67'

    Славиша Стояновичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди.

  • 67'

    Эхсони Паншанбе ўрнига Баҳром Абдураимов ўйинга қўшилди.

  • 66'

    Жўрабек Маннонов ўз ўрнини Муродбек Хўжамбердиевга бўшатиб берди.

  • 64'

    Томонлар навбати билан хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этмоқда.

  • 62'

    Славиша Стояновичнинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади

  • 61'

    "Насаф" бурчак зарбасидан кейин хавф туғдира олди. Бироқ ҳимоячилар катта қийинчилик билан тўпни узоқлаштирди.

  • 59'

    Ислом Исоқжоновнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 57'

    Бу сафар "лочинлар" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 55'

    Станоевичнинг бурчакдан етказиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

  • 54'

    Норчаевнинг фаол ҳаракатлари туфайли "аждарлар" бурчак тўпига эга бўлди.

  • 52'

    "Насаф" футболчисига тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 51'

    Жалилов шогирдлари прессинг уюштириш орқали рақибни саросимага солишга ҳаракат қиляпти.

  • 49'

    Соловьев рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 47'

    Мозговойнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Мирзоҳид Ғофуров ўз ўрнини Никола Ташичга бўшатиб берди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Жўрабек Манноновга шифокорлар ёрдам керак.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Тайм сўнгига келиб футболчилар бироз асабларини жиловлай олмаяпти.

  • 43'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ҳошимовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 41'

    Рўзиевга нисбатан қоида бузган Маннонов огоҳлантирилди.

  • 40'

    Бозоровнинг жамоадоши томон узатган тўпи манзилга аниқ бормади.

  • 39'

    Қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

  • 37'

    Устунлик Рўзиқул Бердиев шогирдлари томонга ўтиб кетмоқда.

  • 35'

    Ҳаммаси жойида. Ўйин давом этмоқда. Бояги қўполлик учун қизил карточка кўрсатиш мумкинлиги тўғрисида баҳсли вазият кўриб чиқилган экан.

  • 34'

    ВАР бош ҳакамга мурожаат қилмоқда! Кузатамиз...

  • 33'

    "Насаф" қарши ҳужумда. Станоевич бир амаллаб тўпни дарвозага тўғирлашга муваффақ бўлди, бироқ бу дарвозабон учун қийинчилик туғдирмади.

  • 32'

    Исоқжонов "Насаф" жарима майдончаси ичига ўнг қанотдан ёриб кирмоқчи эди, бироқ чизиқ устида у йиқилиб тушди. Ҳакам қоидабузарлик йўқлигига ишора қилди.

  • 31'

    Тўқнашув. Норчаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдон четига олиб чиқилди.

  • 30'

    Яна бир қоидабузарлик. "Насаф"нинг 2 футболчиси мезбонлар вакили билан тўп учун курашда бироз қўполлик амалга оширди. Жарима зарбаси.

  • 29'

    "Навбаҳор" майдон марказидан туриб қисқа паслар билан позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 28'

    Яна бир қоидабузарлик. Ўйин тўқнашувларга бой ўтмоқда. Ҳошимовга тиббий ёрдам керак.

  • 27'

    Ҳужумда фол. "Навбаҳор" жарима майдончаси чизиғи устида қаршиликлар қоида бузишди.

  • 26'

    Исломбек Исоқжоновга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 25'

    "Навбаҳор" вакили майдонда йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга руҳсат берди. "Насаф" аъзолари ўйинни давом эттирмоқда, мухлислар норози.

  • 24'

    "Насаф" футболчилари сўнгги узатмада бир-бирларини тушунмай қолди. Дарвозабон эгасиз қолган тўпни эгаллаб олди.

  • 23'

    Мезбонлар вакили Акмал Мозговойга нисбатан ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 22'

    Ислом Исоқжоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 21'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Мезбонлар тўп назорати бўйича кичик устунликка эга бўлиб турибди.

  • 19'

    Марко Путинчанин ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 18'

    Исоқжоновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Навбаҳор" стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 17'

    "Аждарлар" яхши прессинг уюштирмоқда. Бу рақибга муаммо туғдиряпти.

  • 15'

    Қувондиқ Рўзиевда яхши имконият юзага келганди. Аммо ортдан етиб келган ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 13'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни майдон эгалари жарима майдонидан узоқлаштирди.

  • 12'

    Қанотдан етказиб берилган тўпни Мирзоҳид Ғофуров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 11'

    "Лочинлар" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 9'

    Норчаевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 7'

    Ойбек Бозоровнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Исоқжонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 4'

    Славиша Стояноаичнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан қаршиликлар майдон марказини эгаллашга ҳаракат қиляпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Автоҳалокатда вафот этган "Навбаҳор" мухлиси хотираси учун 1 дақиқа сукут сақланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!