"Навбаҳор" ҳамда "Сўғдиёна" ўртасидаги баҳсни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Навбаҳор

    U21 Ёшлар биринчилиги 1-тур

    08/03/2021 15:00

    3
    :
    1
    Тугади

    Сўғдиёна

        45'
        90'

          • 90+6'

            Учрашув якунланди! "Навбаҳор" очилиш учрашувида мағлубиятга учради. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

          • 90+5'

            Бурчакдан тўп ўйинга киритилди.

          • 90+4'

            Игор Голбаннинг жарима майдончаси ичига узатмаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди!

          • 90+3'

            "Навбаҳор" кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришдан тўхтамаяпти.

          • 90+'

            Ўйиннинг асосий вақтига жами тўхталишлар учун 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

          • 87'

            Қўпол ўйини сабабли Ислом Исоқжоновга сариқ карточка кўрсатилди.

          • 83'

            Ғалабанинг қиймати тобора ошиб бормоқда. "Сўғдиёна" ҳимояланмоқда, "Навбаҳор" ҳужумларни тиндирмаяпти.

          • 81'

            "Сўғдиёна"да ўзгариш: Шоҳруз Норхонов ўрнига Ойбек Нурматов майдонга тушди.

          • 80'

            Шаҳбоз Жўрабековга сариқ карточка кўрсатилди.

          • 74'

            Жиддий тўқнашув! Шоҳруз Норхонов ва Азимжон Аҳмедовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

          • 73'

            Ўзгариш: "Навбаҳор" таркибида Славиша Стоянович ўрнига Ислом Исоқжонов майдонга тушди.

          • 72'

          • 71'

            Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

          • 70'

            "Навбаҳор" рақиб жарима майдончаси яқинида жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

          • 70'

            Азимжон Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина хавфли чиқди.

          • 69'

            "Навбаҳор" ҳужумлари тобора хавфлилашиб бормоқда. Славиша Стояновичнинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

          • 67'

            Дарвозабон жарима майдончаси атрофидаги қоида бузишлари оқибатида сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

          • 66'

            Бу сафар эса Маҳмудҳожиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

          • 65'

            Иван Соловьёвнинг зарбасига аниқлик етишмади. Яна омад "Навбаҳор"дан юз ўгирди. Дарвозабон супер тарзда ўйин ўткизяпти.

          • 64'

          • 63'

            "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш: Арсланмурат Аманов ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков ўйинга қўшилади.

          • 60'

             Маҳмудҳожиевнинг хавфли зарбасидан кейин дарвозабон яна маҳоратини кўрсатди! Ажойиб сейв!

          • 60'

            "Сўғдиёна" ҳимояланмоқда! "Навбаҳор" аъзоси Игор Голбаннинг бош билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди.

          • 58'

            "Сўғдиёна" аъзоси Элёр Орифовга сариқ карточка кўрсатилди.

          • 58'

            Хавфли вазият! Азимжон Аҳмедовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди!!!

          • 56'

            "Навбаҳор" таркибида навбатдаги ўзгариш амалга оширилди: Аббос Ғуломов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев майдонга тушди.

          • 54'

            "Навбаҳор" таркибида ўзгариш. Қувондиқ Рўзиев ўрнига Баҳром Абдураҳимов майдонга тушди.

          • 52'

            "Сўғдиёна" футболчиси бурчак зарбаси тепмоқда. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

          • 51'

          • 50'

            Арсланмурот Аманов майдон четига олиб чиқилди ва шу ерда унга ёрдам берилади. Ўйин давом этмоқда.

          • 49'

            "Сўғдиёна" аъзосига нисбатан қўполлик ишлатилди. У майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

          • 47'

            Танаффусдан кейинги дастлабки хавфли ҳужумни меҳмонлар уюштиришди. Зарба йўлига Игорь Голбан тўғаноқ бўлди.

          • 46'

            Иккинчи бўлим бошида "Сўғдиёна" таркибида ўйинчи алмаштирилди. Жасур Ҳасанов ўрнига Жавоҳир Қаҳрамонов майдонга тушди.

          • 46'

            Иккинчи бўлим бошланди!

          • 45'

            Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

          • 45+2'

            Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

          • 45+1'

            "Сўғдиёна"нинг ҳужуми ноаниқ зарба туфайли тўхтаб қолди.

          • 45+'

            Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

          • 44'

            "Навбаҳор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми ўйин қоидаси бузилиши туфайли тўхтаб қолди.

          • 42'

            Майдон марказида тўп учун кураш жиддий тарзда кечмоқда. Футболчилар худди волейбол ўйнаётгандай гўё.

          • 39'

            Бурчакдан тўпни "Навбаҳор" ўйинга киритиб беради.

          • 36'

            Голдан сўнг "Навбаҳор" аъзолари кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштиришни бошлаб юборишди. Ҳозирда позицион ҳужум давом этмоқда.

          • 34'

            ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Учрашувда ҳисоб очилди! Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳруз Норхонов тўпни дарвозага жойлаб қўйди! 0-1!

          • 33'

            Кўп сонли хавфли вазиятлар туфайли "Сўғдиёна" бурчак тўпига эга чиқди.

          • 29'

            "Сўғдиёна" ўйинда устунликка эришмоқда. Хавфли ҳужумлар сони кўп.

          • 26'

            Дарвозабон тўпни эгаллаб олди ва тезкорлик билан қарши ҳужум юзага келтириш учун тўпни олдинга ташлади. Қарши ҳужум.

          • 25'

            "Сўғдиёна" аъзолари жарима майдончаси яқинида хавфли вазият юзага келтиришлари мумкин, тўп ён чизиқдан ўйинга киритиб берилади.

          • 22'

            Тўп учун кураш майдон марказида жиддий тарзда кечмоқда. "Сўғдиёна" аъзолари бу курашда ютиб чиқди.

          • 19'

            "Сўғдиёна" сўнгги дақиқаларда босимни кучайтира бошлади. Таъкидлаб ўтиш жоиз, улар 5 та ҳимоячи тактикасига асосланиб ўйнаяпти.

          • 14'

            Элёр Ориповга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси.

          • 12'

            "Сўғдиёна" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

          • 10'

            "Навбаҳор" ўз уйида, мухлислар тўла стадионида яйраб ўйнаяпти. Узатмалар ўта аниқ ва сони кўп. Позицион ҳужум давом этмоқда.

          • 8'

            Қанотдан Жасур Ҳасанов узатган тўпни "Навбаҳор" дарвозабони ушлаб олди ва тезкор қарши ҳужумни бошлаб юборди.

          • 6'

            Майдон марказида "Сўғдиёна" аъзосига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам фол қайд этди.

          • 4'

            "Навбаҳор"нинг қанотдан амалга оширган ҳужуми ноаниқ узатма сабали тўхтаб қолди.

          • 2'

            "Сўғдиёна" таймни яхши бошлаб олди. Узатмалар сони анча аниқ.

          • 1'

            Учрашув бошланди!

          • 0'

            Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Майдон мухлисларга лиқ тўла.

          • 0'

            Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Суперлига очилиш баҳсига хуш келибсиз! "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна"ни меҳмон қилади! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

          Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

          Минбар

          Барча блоглар