"Навбаҳор", "Машъал" ва "Янгиер" янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор", "Машъал", "Янгиер" футбол клубларига футболчи ва мураббийлар олдида юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича муддат белгилаганди. Шунга қарамай, мазкур клублар қарор ижросини ўз вақтида бажармади.

Жумладан, "Навбаҳор" Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматовдан, "Машъал" Худоёр Сагдуллаевдан, "Янгиер" эса мураббий Азамат Абдураимов ва футболчи Сарвар Ҳусановдан қарздор. Шундан келиб чиқиб, мазкур клубларга нисбатан “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламенти”нинг 12бис-моддаси 6-бандидан келиб чиқиб, интизомий жазо чораси қўлланилди. Эндиликда бу клублар янги футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!