"Навбаҳор" бир йўла тўрт футболчининг трансфери устида ишламоқда
SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм саҳифасида "лочинлар"нинг транфер режаси борасида фикр билдирди:
"Навбаҳор" айни дамда бир йўла тўрт футболчининг трансфери устида ишламоқда. Булар Шоҳруз Норхонов, Лука Чермел, Фарруҳ Икромов ва Шаҳбоз Жўрабеков.Бизга маълум бўлишича, бу трансферларнинг камида 2 таси ҳал этилган.
Катта эҳтимол билан “лочинлар” тўхтаб қолмоқчи эмас. Жамоа режаларида сифатли легионерларни олиб келиш бор. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар, Самвел Бабаян таркибни сезиларли даражада кучайтириб олишни режалаштирган. Келаси мавсумда интрига “бомба” бўлади чоғи"
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман 10 декабрда очилган. Клублар 15 февралга қадарар 10 та футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Фикрлар