"Навбаҳор" бош мураббийи коронавирусдан сўнг ўзини қандай ҳис қилаётганини айтди

“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис коронавирусдан даволангач ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида "СЭ" нашрига маълум қилди.

“Аста-секин тикланяпман, ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман ва нафас машқларини бажаряпман. Мен ҳар куни борадиган сауна ва бассейнлар тақиқланган. Яна бир неча ҳафта дорилар ичишим керак ва шундан сўнг жисмоний фаолиятга рухсат берилиши мумкин”, - дейди россиялик мутахассис.

Канчельскис бошқарувидаги “Навбаҳор” Суперлига мусобақа жадвалида 22 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!