"Навбаҳор" дарвозабони жамоа билан хайрлашди

CHERY AUTO

2025 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган посбон Умиджон Эргашев жамоа билан хайрлашди.

Tecno

"Қадрли Навбаҳор" клуби аъзолари ва мухлислари! Сизлар билан 2025 йилни ўтказганимдан хурсандман. Қайтарилмас хотираларни тақдим этганингиз учун миннатдорман.

Навбаҳор жамоасига келаси мавсумда юқори натижаларга эришишига тилакдошман. Раҳмат, ҳаммаси учун!", - дея ёзди дарвозабон ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

26 ёшли посбон ўтган мавсум "Навбаҳор" сафида умумий 13 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!