"Навбаҳор" грузиялик легионер билан шартнома имзолади

"Навбаҳор" матбуот хизмати тажрибали грузиялик ҳимоячи Гиорги Жгереная билан шартнома имзоланганини эълон қилди. 

 Гиорги Жгереная – 1993 йил, 28 декабрда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида туғилган. 

Фаолияти давомида Грузиянинг “Гагра” (Тбилиси), “Норча Динамоели” (Тбилиси), “Самтредиа” (Самтредиа), “Мерания” (Тбилиси), Украинанинг “Иличевес” (Мариупол), “Николаев” (Николаев), “Динамо-2” (Киев) жамоаларида ўйнаган. 2021 йилдан буён Грузиянинг “Иберия” (Тбилиси) жамоасида тўп тепаётганди. 

Гиорги Жгереная Грузиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ҳам ўйнаган. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!