Навбаҳор Ҳамидовага бир қадам қолди!
Бангкокда бўлиб ўтаётган Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи лицензион турнирнинг навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтди.
Боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг йўлланмаси сари яна бир катта қадам ташлади.
-66 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз учинчи босқичда жанубий кореялик Сужин Сеонни мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, кейинги босқичдаги ғалаба Ҳамидовага Олимпиада лицензиясини тақдим қилади. Жанг 2 июнь санасига белгиланган.
Фикрлар