“Навбаҳор” клуби мухлисларга мурожаат билан чиқди
Ads

Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти "Бунёдкор" билан ўйин олдидан мухлисларга мурожаат билан чиқди.

- Ўзбекистоннинг энг етакчи мухлислари бизнинг мухлислар экани билан фахрланамиз. Сизлар шубхасиз етакчисизлар. Сафардаги ўйинларда "Навбаҳор" клубини ёлғизлатиб қўймасдан ҳақиқий ўн иккинчи ўйинчи бўлиб турипсизлар.

Bun-Navba (5)

Ҳар бир ўйинда "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаб, клуб манфаатини ўйлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Сиздан илтимос қилиб қоламизки, "Бунёдкор" билан беллашувда севимли жамоамиз "Навбаҳор"ни шундай қўллаб-қуватлайликки, жамоамиз аъзолари ўзларини худди ўз уйида ўйнагандек ҳис этишсин. Албатта, бундай қўллаб-қувватлашдан жамоамиз ҳам рухланиб ажойиб натижа билан уйга қайтишади. Сизларга раҳмат, - дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, Илҳом Мўминжонов шогирдлари навбатдаги учрашувни сафарда 3 октябрь куни “Бунёдкор”га қарши ўтказишади. Беллашув 20:00да старт олади.