“Навбаҳор” клубига янги президент тайинланди (Фото)

Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззоқов “Навбаҳор” футбол клуби, футбол мактаблари, дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда, тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби президенти Расул Низамбоев жамоатчиликка таништирилди.

photo_2024-03-05_10-04-14

Йиғилиш давомида вилоятда футболни янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!