Айни пайтда ўз ўқув – машғулот йиғинини Тошкентда олиб бораётган “Навбаҳор” сафига янги легионер қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Бу украиналик ҳужумчи Юрий Коломоец бўлиб, у 1990 йилнинг 22 мартида Украинанинг Кривой Рог шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида Украинанинг “Кривбасс” (Кривой Рог, 2007 - 2010 йиллар), “Нефтяник - Укрнефть” (Ахтирка, 2008 йил), “Горняк” (Кривой Рог, 2010 - 2012 йиллар), “Александрия” (Александрия, 2013-2015 йиллар), “Ворскла” (Полтава, 2016, 2017 -2019 йиллар), Венгриянинг МТК (Будапешт, 2017 йил) жамоаларида тўп сурган. Коломоец ўтган мавсумда Эстониянинг “Левадия” (Таллин) клубида ўйнаган.

Ушбу футболчи жамоа машғулотларига эртадан қўшилади ва унинг хатти–ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, тажрибали ҳужумчи  билан шартнома имзоланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар