Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар вакили Виктор Жалилов иштирок этди.

"Қийин ўйин бўлди. Ўз майдонимиздаги илк беллашувдаги мағлубият футболчиларга руҳий таъсир қилганди. Бугун эса фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Нима ҳам қилардик, ўхшамади. Мажбурий ўзгаришлар қилишга тўғри келди.

Жамоанинг селекция ишларидан қониқдимми? Бу саволга жавоб берганим билан ҳеч нарса ўзгармайди. Сабаби, рўйхатдан ўтказиш якунланган. Бугунги ўйин кўрсатдики, "Насаф" бекорга ўтган мавсум иккинчи ўринни олмаган. Уларда ажойиб академия ва мураббий бор. Футболчиларимга баъзи вазиятларда тажриба етишмади. "Локомотив"га қарши ўйинда ўйинимиз ўзшаганди, бугун эса рақиб анча кучли эди. Жуда қийин ўйин бўлди... Ҳаракат қилдик...

Қийин ўйин ҳакам учун ҳам қийин. Курашлар ҳам кўп бўлади. Умумий қилиб айтаганда, ҳакам қўпол хатога йўл қўймади. Уларнинг ишини кўриб чиқадиган ташкилотлар бор.

Шартномам қачонгача? Бу катта сир!", -дея Жалилов сўзларини келтирмоқда SPORTS.uz нашри мухбири.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)