"Навбаҳор" мухлислари қаршисида ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Ўзбекистон Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Иван Соловьев аниқ зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, ўйин якунига қадар Славиша Стоянович жамоасининг иккинчи голини киритди.
Шундай қилиб, жорий мавсум "Марказий"даги илк ғалабасини тантана қилган "лочинлар" очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда, 9-поғонага кўтарилиб олди. 13-ўриндаги "Сурхон" ҳисобида 4 очко мавжуд.
Фикрлар