“Навбаҳор” мухлисларига бепул ифторлик
Pepsi Суперлига 13-доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Айни пайтда юртимизда муқаддас Рамазон ойи ҳукмрон. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти муқаддас ой шарофати билан савоб ишга қўл урди. “Навбаҳор” – АГМК учрашувига ташриф буюрадиган мухлислар учун бепул ифторлик егуликлари тарқатиладиган бўлди. Рўзадорлар “Навбаҳор” – АГМК баҳсининг танаффус пайтида “Марказий” ўйингоҳ секторларида яратилган қулайликлардан фойдаланиб, бемалол ифторлик қилиб олишлари мумкин. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, "Навбаҳор" мухлислари учун янада енгиллик яратиш мақсадида, клуб раҳбарияти томонидан “Навбаҳор” атрибутикалари 20 фоизлик чегирма билан сотувга чиқарилди. Энди жамоанинг атрибутикаларини ўзингизга қулай нархларда харид қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” - АГМК учрашуви 26 май куни соат 18:50да бошланади.
Фикрлар