"Навбаҳор" навбатдаги баҳсда Болгария клубидан устун келди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган "Навбаҳор" жамоаси Болгариянинг “Септември” клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда "лочинлар" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Наманганликларнинг голларига Асад Собиржонов, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Искандеров ва Иброҳим Йўлдошев муаллифлик қилди. 

Маълумот ўрнида, бундан олдинги ўйинда "Навбаҳор" Россиянинг "Нижний Новгород" жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этганди. Беллашувда ягона гол Шоҳруз Норхонов номига қайд этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Odiljon Azizov
28/01/2023 21:39
Gap yo'q Navbahor