"Навбаҳор" назорат ўйинида "Сурхон" билан дуранг ўйнади

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун мазкур йиғин доирасида ўзинининг "Навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

Бу сафар "лочинлар"га Про-Лигада иштирок этаётган "Сурхон" клуби рақиблик қилди. Мазкур беллашувда ҳисоб очилмади.

Қайд этиш жоиз, "Навбаҳор" бундан олдинги назорат учрашувида "Нефтчи" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Назорат ўйини

"Навбаҳор" (Наманган) - "Сурхон" (Термиз) 0:0

"Навбаҳор": Илья Гаврилов, Томислав Пажович, Дарко Станоевич, Даврон Ҳошимов, Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Остон Ўрунов, Ойбек Қиличев, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Сардор Сулаймонов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Мирзоҳид Маматханов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, Беҳруз Содуллаев, Аюбхон Нўъмонов, Азамат Алланиёзов, Авазбек Маматхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!