"Навбаҳор" "Обод"га қарши тайёргарликни Тошкентда олиб бормоқда



Иккинчи даврани бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. "Навбаҳор" “Обод”га қарши учрашувга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётганлигидан хабарингиз бор. Футболчилар 16-тур учрашувига кўтаринки кайфиятда ҳозирлик кўришмоқда. Ҳафта бошида тиббий кўрикдан ўтган ўйинчиларнинг якуний тиббий хулосаси бугун маълум бўлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, бугун жамоа вакиллари давралар оралиғида таркибга жалб этилган футболчиларни ПФЛда рўйхатдан ўтказишади. “Обод” билан ўтадиган учрашув эса 5 август куни Тошкентдаги “Жар” ўйингоҳида соат 17.30да бошланади. Бир кун олдин бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги баҳс ҳам 17.30да старт олади. Ёшлар иштирокидаги ўйин “Обод” жамоасига қарашли майдонда бўлиб ўтади. Аввал “Навбаҳор” ва “Обод” жамоалари ўртасидаги баҳсни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини бошқариб бориши ҳақида хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!