"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди, Икромов пенальтидан гол уролмади (видео)
Янги мавсумга тайёргарликни Туркияда давом эттираётган “Навбаҳор” йиғин доирасидаги илк назорат-синов ўйинида майдонга тушди.
"Лочинлар"га Сербиянинг “Радник” клуби рақиблик қилди. Учрашувда “лочинлар” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Сербияликлар 2-бўлимда ягона голни бурчак зарбаси амалга оширилгач, наманганликлар дарвозасига йўллади. Самвел Бабаян шогирдлари тез орада ҳисобни тенглаштиришлари ҳам мумкин эди. Аммо, рақиб посбони 11 метрлик нуқтадан тепилган тўпни қайтаришга эришди. Пенальтидан Фаррух Икромов фойдалана олмади.
“Навбаҳор” матбуот хизмати
Фикрлар