"Навбаҳор" қарздорликни ёпдими?

"Навбаҳор" футбол клуби имзоланган шартномавий муносабатлар бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажара олмаётгани Ассоциация ҳамда Лига хавотирига сабаб бўлмоқда. Хусусан, тўлиқ бўлмаган ахборот клуб мухлисларининг нотўғри хулосалар ва талқинларига олиб келаётгани сир эмас. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалага ойдинлик киритишни лозим деб топди. Зеро, клуб молиявий мажбуриятларни бажаришда олдинга силжиш ўрнига, йилдан-йилга янада мураккаб вазиятга тушиб бормоқда.

Ўтган йилнинг 18 декабрь санасида ЎФА тегишли қўмитаси "Навбаҳор" клубига қишки трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйганди. Шунга қарамай, клуб қатор футболчилар билан шартнома имзолашда давом этмоқда. Бироқ мазкур шартномаларни Лига рўйхатидан ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Лига рўйхатидан ўтаётган футболчилар электрон платформа орқали ФИФА билан тўғридан-тўғри интеграциялашаётганидан келиб чиқиб, мазкур масала жиддий аҳамият касб этишини тушуниш мумкин.

ЎФА қўмитаси шу йилнинг 17 январь кунги йиғилишда "Навбаҳор" клубига қўйилган тақиқ давом этишини, қўшимчасига, футбол клуби жаримага тортилганини маълум қилди. Боиси, клубнинг шартномавий мажбуриятлар масаласида муаммолари етарлича. Жумладан, "Навбаҳор" фарм жамоаси ҳамда футзал жамоаси спортчилари билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Ишни тўғри йўлга қўйган Суперлига клублари эса мазкур масалани 10 январь санасидаёқ ҳал қилишга эришганди.

Шунингдек, "Навбаҳор" мураббийи Григорий Колосовский клубга нисбатан учинчи бор ариза киритди. Унда мураббий билан уч мавсумдан буён тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани қайд этилган. Мутахассис ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган қонуний вакил клуб ҳар сафар ваъда билан чекланиб қолаётганидан келиб чиқиб, бу сафар трансфер тақиқи қўйишни талаб қилган. Мазкур ишда талаб қилинаётган сумма "Навбаҳор" футзал жамоасининг тўлиқ бир мавсумдаги ҳаражатларидан кўпроқни ташкил қилади.

Навбаҳор шарафини ҳимоя қилган Остон Ўрунов ҳамда Аброр Исмоилов масаласи ҳам очиқлигича қолган. Остон барча масалани ФИФА тегишли регламентида белгилангани бўйича амалга оширди. "Навбаҳор" Ўрунов билан жорий йилнинг 1 февраль санасига қадар ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан расмий кафолат берган бўлса-да, мазкур кафолатга амалга қилинмади.

Олександр Касян билан меҳнат шартномасини имзолаш олдидан "Навбаҳор" ОКМК клуби билан келишув имзолаган. Бироқ келишув шартлари ўз вақтида амалга оширилмаганидан келиб чиқиб, "Навбаҳор" ОКМК олдида қарздорга айланган. Мазкур масала ҳозиргача ҳал этилмаган.

Юқорида қайд этилган ишлар фақатгина Лигага маълум бўлганлари ҳисобланади. "Навбаҳор" қарздорликлар тўлиқ бартараф этилгани масаласини Ассоциация учун исботламаганидан келиб чиқилса, янги-янги қарздорликлар чиқиб келиши катта эҳтимол.

Лига "Навбаҳор" қайд этаётган натижаларни алоҳида эътироф этади. Биз клуб мухлислари ва уларнинг клуб муваффақиятларидаги алоҳида ҳиссаларини қадрлаймиз. Аммо бу каби масалалар профессионал футбол клубининг иш тизимига, ФИФА, ОФК, ЎФА талабларига масъулияцизларча ёндошишга сабаб бўлмаслиги лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998934037982
06/02/2024 19:06
Pahtakorni homiylaridan birortasini beringlar Navbahorga
АЛИ
06/02/2024 19:14
Бу 100%Навбахор ни куролмай федерация дагилар оркасини ковлаяпди. Худо ол кулим деб Навбахор чемпион насаф Нефтчи худам 7урингача вилоятлар урин олса ана куринг ТОМОШАНИ ЗУРИНИ. Ушанда атаман колганини
&
+998934037982
06/02/2024 19:05
Surhonga osilmanglar ,ahir ikki yildan beri pahtaoyni ukasiyu.
Pahtaga yaqin kukunlar tanqid qilinmaydi
SIDDIQOV IZZATILLA
06/02/2024 16:21
Admin sizday jurnalistlarni saviyasi uquvsizligidan afsusdamiz nima navbaxor sizlardanam qarzi yuqmi mobodo yo navbaxor siz kunina utmaydimi qachongacha shu jamoaga osilasizlar mard bulsalaring boshqa jamoaniyam yozina qarz navbaxor da emas keyin Oston bilan ismoilovni yozibsiz qani usha fifa ni qarori nima odamlarni axloqiy deyapsizmi
Тажибоев Мирзаакбар
06/02/2024 16:15
Ўртоқ админ маьсулияцизларча эмас маьсулиятсизларча бўлса керак .Хабар ёзиб бўлинганидан сўнг бир қатор текшириб кейин жойлаш керак эмасми
Akbarshox Abdulxayev
07/02/2024 06:42
Olga dalbayoblar sizlar Navbahorni sindirmoqchisizlar
&
Sardorbek 5555
06/02/2024 16:28
Bularda pul bor deb osilaveradida bu pfl oddiy misol kechagi qura tashlash marosimida zoxir aytdiki navbaxor va neftchidan tashqari qolgan barcha klublarda muammo yuq dedi lekin boshlovchi Surxonni muammolari haqida savol berdi shunda yana bir pfl xodimi ulardaxam boshqaruv almashganligi oldingi raxbariyat paytdagi qarzdorlik bilan xozirgi paytdagi raxbarlik paytdagi qarzdorlik urtasida tafovut borligi va urganish ishlari olib borilayotganini aytdi,, bu tafovut haqida utgan yilixam oldingi yilixam bor edi bir jamoani puli borligini bilib qolsa buldi bu pfl uligini tashlab oladi kanchelskiyni otni kallasiday pulini tuladiyu kalasovskiy nima bupti
Murod Panjiev
06/02/2024 17:46
Сурхон билан нима ишинг бор ўз жамоангни билгин бўлди, навбахор қимат ўйинчиларни олгунча қарзини берсин, навбахор сурхоникини ушлаб сиядими