"Навбаҳор" — "Сурхон": Рақамлар наманганликлар фойдасида
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ҳамда "Сурхон" ўртасидаги баҳс олдидан ўзаро учрашувлар статистикаси мезбонларнинг яққол устунлигини кўрсатмоқда.
Жамоалар шу кунга қадар чемпионат доирасида 38 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 25 тасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган, "Сурхон" эса рақибини 7 марта мағлуб этган. Яна 5 та учрашув дуранг билан якунланган.
Голлар нисбати ҳам наманганликлар томонида — "лочинлар" рақиб дарвозасига 87 та гол урган бўлса, термизликлар 27 бор жавоб қайтарган.
Энг йирик ғалаба ҳам айнан "Навбаҳор" ҳисобига тўғри келади: жамоа ўзаро ўйинлардан бирида рақибини 9:0 ҳисобида таслим этган. "Сурхон"нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижа бўлиб турибди.
Шу тариқа, тарихий рақамлар 12 апрель куниги баҳсда "Навбаҳор"ни фаворит сифатида кўрсатаётган бўлса-да, футболда барча нарсани майдон ҳал қилади.

Фикрлар