"Навбаҳор" таркибини кучайтиришда давом этади

"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таркибини кучайтиришда давом этади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, "лочинлар" ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади. Мазкур футболчи 1994 йилнинг 5 августида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида туғилган.

Маълумот учун, Фарҳод футболчилик фаолияти давомида “Пахтакор” (Тошкент, ёшлар жамоаси, 2012 йил), “Оқ-тепа” (Тошкент, 2013 - 2016 йилнинг 1-давраси), “Обод” (Тошкент, 2016 йилнинг 2-давраси – 2017 йил), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2018 йилнинг 1-давраси), “Андижон” (Андижон, 2018 йилнинг 2-давраси – 2020 йил) жамоаларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!