Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқатилиб, унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоа техник директори Мустафао Байрамов ўз фикрларини билдирди.

“Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб, ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларни провокация қилишга уринди. Уларни тинчлантириб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик.

Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик", - дея Байрамовнинг фикрларини эълон қилди клуб расмий сайти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар