"Навбаҳор" тинчимаяпти! Клуб энди сербиялик ҳужумчини олмоқчи

Жорий трансфер ойнасида анча фаол ҳаракат қилаётган "Навбаҳор" клуби яна бир футболчини олиш ниятида.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, наманганликлар бу сафар сербиялик ҳужумчи Никола Штулични ўз сафига қўшиб олмоқчи. 20 ёшли футболчи "Партизан" тарбияланувчиси саналади. Никола жамоа сафида 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 бор рақиб дарвозасини ишғол этган. Шунингдек, Сербия U21 терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади.

Аввалроқ, "лочинлар" Егор Кримец вс Жамшид Искандеров трансферини эълон қилган эди. Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
77 77
06/01/2022 16:46
Бу йил супер лига анча кизкарлик утади