"Навбаҳор" трансферларини эълон қилишда давом этади -энди навбат Сиявуш Ҳақназарига!

“Навбаҳор” клуби мухлислари учун хушхабарга тенг трансфер янгиликларини 31 декабрь кунига сақлаб турган экан. Ўткир Юсупов, Жамшид Искандеров ва Руслан Жияновдан кейин энди навбат эронлик Сиявуш Ҳақназарига етиб келди.

Эронлик тажрибали ярим ҳимоячи Сияваш Ҳақназари “Навбаҳор” билан шартнома имзолади. 

Ҳақназари 1995 йил, 3 августда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Эроннинг “Персеполис” (Теҳрон, 2012-2014 йиллар),  “Малаван” (Энзели, 2015-2017 йиллар), АҚШнинг “ОКСК академия” (2014-2015 йиллар), “ОК Блуес” (2015 йил), Украинанинг “Скала” (2017 йил), “Волинь” (Луцк, 2018-2021 йиллар), ва Ўзбекистоннинг ОКМК (Олмалиқ, 2022-2023 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

Шунингдек, Эроннинг U-15, U-17, U-20 терма жамоаларида ҳам тўп тепган.  

Эронлик футболчи якунланган мавсумда олмалиқликлар таркибида барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳолда, 5 та голга ассистентлик қилди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!