Ads

Хабарингиз бор, эртага Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида "Локомотив"ни қабул қилади.

Бугун мазкур беллашув олдидан митинг ўтказилди. Бу ҳақда "Навбаҳор" расмий сайти хабар бермоқда.

Ўйиндан олдинги тадбирда ҳар икки жамоа вакиллари иштирок этишди. Митинг давомида ўйин олди ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шу билан биргаликда эртанги учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишларига ҳам ойдинлик киритилди.

Унга кўра “Навбаҳор” майдонда қизил рангли, “Локомотив” эса оқ-зангор рангли либосларда майдонга тушади.