"Навбаҳор" ва "Насаф" 4 февралга қадар ўз футболчилари рўйхатини ОФКга топшириши керак
Осиё Чемпионлар лигасида нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган "Насаф" ва "Навбаҳор" 2024 йилнинг 4 февралига қадар ўз футболчилари рўйхатини ОФК учун тақдим этиши керак. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, "Навбаҳор" ва "Насаф йиғинлар масаласи ҳамда таркибни қолган клубларга қараганда эртароқ режалаштириши лозим. Ўзбекистонда трансфер ойнаси 24 февралга қадар давом этади, янги мавсум март ойидан старт олади. Чемпионлар лигасида эса 12 февраль куни нимчорак финал беллашувлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, мавжуд қарздорлик сабаб айни вақтда "Навбаҳор" ички чемпионат учун ўз футболчиларини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Мазкур тақиқнинг клубнинг Чемпионлар лигасидаги иштирокига таъсир ўтказмайди.
"Насаф" ва "Навбаҳор" ОЧЛ нимчорак финалидаги рақибини 28 декабрь кунги қуръа орқали билиб олади.
Фикрлар