"Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб эсингиздами? (превью)
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.
Суперлига (олий лига)мизнинг мунтазам иштирокчиси бўлган мазкур клубларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача 65 марта ўзаро рўбарў келишган.
Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик пойтахтликлар томонида. Ўтказилган баҳсларнинг 40 тасида “шерлар” зафар қучишган бўлса, 13 та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозонишган, 12 та учрашувда эса дуранг қайд этилган.
“Пахтакор” “Навбаҳор” дарвозасига 107 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 50 та тўп ўтказиб юборган.
Ўзаро ўйинларда “шерлар” 132, “лочинлар” эса 51 очкони қўлга киритишган.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0.
Мазкур ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.
Ушбу клублар шу кунгача Наманганда 32 та ўйин ўтказган бўлиб, мазкур баҳсларнинг 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, яна 13 тасида тошкентликлар зафар қучишган, 7 та ўйинда эса дуранг қайд этилган.
“Навбаҳор” ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” дарвозасига 30 та гол уриб, ўз дарвозасидан 37 та тўп ўтказиб юборган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” беллашуви 10 август куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00 да старт олади.
Фикрлар