"Навбаҳор" яна бир собиқ футболчисини қайтарди
Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси ёпилишига бир кун вақт қолди. Жамоалар таркибда ўзгаришлар қилишда давом этмоқда.
"Навбаҳор" клуби шу йили мавсум олдидан Дониёр Абдуманноповни "Бунёдкор"га бериб юборганди. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, футболчи Наманганга қайтган. Шунингдек, "қалдирғочлар"дан трансфер қилинган Фарруҳ Икромов Тошкент клубига қайтган. Футболчилар жамоаларнинг машғулотларида иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, трансфер ойнаси 31 июль куни якунланади.
Фикрлар