"Навбаҳор"да мураббий ўзгариши мумкин ёхуд бир йилдан бери давом этаётган музокара ниҳоят, якунланиши кутилмоқда

"Навбаҳор" водий дербисида "Андижон"га имкониятни бой берганидан кейин наманганлик мухлисларнинг жамоага ишончи анча камайди. Нафақат футболчиларга, балки мураббийларга ҳам.

Натижада, мавсум бошида олиб келинган легионерлар билан хайрлашилди. Клуб раҳбарлари бош мураббий масаласига ҳам эътибор қаратмоқда. Бу борада "лочинлар" вакиллари яна ўша вариантга қайтган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, наманганликлар Самвел Бабаян билан музокара ўтказган. Тер орада ушбу мутахассис "Навбаҳор"ни қўлга олиши кутилмоқда. Агарда аввалгидек охирги паллада нимадир ўзгариб кетмаса.

Шу йилнинг 22 апрелида "Навбаҳор"нинг Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич биринчи туридан ўрин олган "Оқ-тепа"га қарши баҳсини Самвел Бабаян бевосита стадиондан кузатганди. Ўша пайт ҳам томонлар музокара ўтказган. Бироқ сўнгги паллада улар келиши олмаган кўринади. Ҳар ҳолда Бабаян "лочинлар" бошқарувини қўлга олмади. Ўтган йили кузда ҳам Самвел Бабаян клуб бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!