"Навбаҳор"да нима гаплар?

"Навбаҳор" Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда машғулотларни давом эттирмоқда.

Жамоасининг россиялик легионерлари – ярим ҳимоячи Иван Соловьёв ва ҳужумчи Руслан Болов, шунингдек, отаси вафот этганлиги муносабати билан “лочинлар”нинг сўнгги кунлардаги машғулотларида иштирок эта олмаган тажрибали ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов бугун эрталаб жамоа қароргоҳига етиб келди. Мазкур футболчилар “Навбаҳор” машғулотида шуғулланишни бошлади.

“Навбаҳор”нинг россиялик яна бир ярим ҳимоячиси Павел Голишев клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, икки томонлама келишув асосида жамоани тарк этгани борасида хабар бергандик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!